Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЧИЗИҚПОЯЛИ ПИЛДИРОҚМЕВА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Қашқадарё воҳасига мансуб, йўқолиш арафасида турган (балки йўқолган), эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси ғовак, асосидан шохланган, юмалоқ, усти чизиқли. Поянинг пастидаги барглари бандли, юқоридагилари бандсиз, ингичка новли, уч карра патсимон қирқилган. Бўлаклари қалами, ўткир учли, узунлиги 7–8 мм. Соябони узун бандли, 10 та шуълали. Соябончалари кўп гулли. Ўрама баргчалари 7–9 та, ҳар хил узунликда, наштарсимон. Меваси пилдироқсимон, узунлиги 3 мм. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Шаҳрисабз шаҳри атрофидаги тоғ олди текисликларида тарқалган. Биз Тошкентдаги гербарий намуналарини бошқа Oenanthe турлари билан солиштирдик ва у O. silaifolia M. Bieb. турига яқинлиги, аниқроғи, ундан барглари билан ҳам, илдизи билан ҳам фарқланмайди, деган хулосага келдик. Е. П. Коровиннинг «heterococca» эпитети меваларни ўрганишда орқали ўз тасдиғини топмайди. Улар эса O. silaifolia меваларига ўхшаш. O. silaifolia ўхшаш экологияга эга, Эрон, Кавказдан то Европа ва Шимолий Африкагача кенг тарқалган. Шаҳрисабзга ўсимликнинг уруғи гуруч билан бирга аралашиб келиб қолган бўлиши мумкин.

Ўсиш шароити

Суғориладиган далалардаги ботқоқланган ерларда, сув ҳавзаларининг атрофларида ўсади.

Сони

Бундан 40 йил олдин бир марта терилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайган бўлса керак, деган тахмин бор.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу тур ҳақида маълумотлар жуда кам.

Маданийлаштириш

Маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.