Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФЕДЧЕНКО ПИЛДИРОҚМЕВАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Фарғона водийсига хос ниҳоятда камёб (балки йўқолган), эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см гача етадиган (эҳтимол монокарп) кўп йиллик ўт. Пояси битта, юмалоқ, чуқурроқ чизиқли, кам шохли. Барглари қисқа бандли, асоси кенг – новсимон, икки карра патсимон қирқилган, бўлаклари чўзиқ-қалами. Соябони 8–14 нурли, соябончалари кўп гулли, ўрама баргчалари 5–10 та, наштарсимон. Мевалари тухумсимон, узунлиги 2 мм. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июнь ойида етилади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Қўқон шаҳри атрофларида учраган. Ушбу ўсимлик Москва шаҳрида (MW) сақланмоқда деб келинган гербарий типи асосида тавсирланган. Бироқ MW (Губанов, 2002) ва MHA да бундай ўсимлик йўқ. Қўқон шаҳри атрофларида олиб борилган бир неча изланишлар натижа бермаган. Ўрта Осиёга мансуб гербарийларда ҳам ўсимликнинг қайта терилган нусхалари йўқ. Эҳтимол, мелиорация ва суғориш тизимларининг бир неча бор ўзгариши оқибатида ўсимликнинг ўсиш жойлари ўзлаштирилган бўлиши мумкин. Ўсимлик бир мартагина терилган, холос. Шунда ҳам Қирғизистоннинг Қўқон шаҳрига яқин жойларидан терилган бўлиши ёки ўсимликка оид маълумотларда чалкашликка йўл қўйилган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Ўсиш шароити

Ботқоқланган ерларда ва эҳтимол, ариқ бўйларида ҳам ўсган.

Сони

Қўқон шаҳри атрофидан бир марта йиғилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайган деган тахмин бор.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу тур ҳақида маълумотлар етарли эмас.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Ўсимликнинг табиатда борлигини исботлаш зарур.