Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЕЛЕНА КОВРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота олди қолдиқ тоғларида (Балиқлитоғ, Эгарбелистоғ) ўсадиган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик монокарп ўсимлик. Илдизи цилиндрсимон, илдиз бўғзи қуриган баргларнинг кўп сонли толалари билан қопланган. Поясининг баландлиги 60–70 см, мустаҳкам, ингичка, юқоридан шохланувчи, бўғинидан бир нечта шох ҳосил қилади. Барглари оқиш-кўкимтир қалин дағал туклар билан қопланган: тўпбарглари калта, мустаҳкам, қалин бандли, япроқлари кенг ромбсимон, мураккаб патсимон. Поядаги баргларининг япроқлари жуда қисқа. Соябони икки хил. Меваси кучли ҳидга эга. Май ойида гуллаб, июнда етилади.

Тарқалиши

Жиззах вилояти: Нурота олди қолдиқ тоғлари (Балиқлитоғ, Эгарбелистоғ)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тош-шағалли ва тошли қояларда тарқалган.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда ўсади. Бир нечта жойларда ўсиши аниқланган.

Кўпайиши

Уруғи орқали кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиий ўсиб турган жойларининг бузилиши ва кўплаб мол боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақида маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.