Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЎРИНБОСАР КОВРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Фарғона водийсининг жанубий адирларида ўсувчи камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик монокарп ўт ўсимлик. Илдизида шарсимон йўғонлашган жойлари бор. Пояси, бир нечта бўлиб, кўкимтир рангда, ингичка, 2 м гача баландликда, қалқонсимон шохланган. Барглари калта, мустаҳкам тукли, 3–4 карра патсимон қирқилган, учидаги бўлаклари ингичка-узунчоқ, 0,5–2 см узунликда; поя барглари найсимон, ёпирма баргларгача редукцияланган. Соябони 2–5 шуълали; соябончалари 7–8 гулли. Косачаси тишчасиз. Гултожибарглари деярли ясси, кенг овалсимон, оч яшил-қўнғир. Меваси тескари тухумсимон, 4,5–6 мм узунликда. Июнь-июль ойларида гуллаб, мева ҳосил қилади.

Тарқалиши

Туркистон ва Олой тизмалари этакларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларида, тошлоқларда, гипсли туб жинсларда ва бошқа тоғ жинсларида ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Тоғ этакларидаги ерларнинг тинимсиз ўзлаштирилиши ҳамда чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.