Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АБОЛИН АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанда кичик майдонда тарқалган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик ўт. Қисқа танасидан осилиб турувчи ингичка, кўплаб бурама поялар ўсиб чиққан. Барги мураккаб, 5–6 см узунликда, баргчалари 4–6 жуфт, чўзиқроқ юмалоқ шаклда, узунлиги 7–14 мм, эни 5–8 мм. Гуллари ёйиқ, момиқ гулпопугида 3–9 тадан жойлашган. Косачаси (гуллаган даврда) бироз каттаяди, кейинчалик тухумсимон-қабариқ шаклга киради. Дуккаги 8–12 мм узунликда, оқиш, ҳурпайган, қалин тукли. Июнда гуллаб, июлда мева беради.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол, Угом, Писком ҳамда Қоржонтов тизмаларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1000–1200 м баландликдаги қуёш нури тик тушмайдиган қоятошларнинг ёриқларида ва дараларнинг салқин ёнбағирларида ўсади.

Сони

Чотқол тизмасида бир-биридан ажралган ҳолда кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Оқбулоқ атрофларида 10 та жойда борлиги аниқланган. Писком дарёси ҳавзасида 150–250 атрофидаги туплардан иборат 20 дан ортиқ популяциялари мавжуд.

Кўпайиши

Фақат уруғидан кўпаяди. Оқбулоқ атрофларида панароқ ёнбағирларда ёш ниҳоллари учрайди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Янги униб чиққан майсалари ва ёш ниҳолларининг камлиги ўсимликнинг секинлик билан кўпайишидан далолат беради. У ўзига хос шароитда ўсишни талаб қилади ва турлараро рақобатга дош бера олмайди.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.