Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КОРЖИНСКИЙ КОВРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Шимолий Помир-Олойга хос камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик, пояси туксиз поликарп ўсимлик. Илдизида шарсимон йўғонлашган жойлари бор. Пояси, одатда, бир нечта ингичка новдадан иборат, новдаларининг ранги кўкимтир, узунлиги 2 м гача етади, япроқларсиз, юқорига қараб икки ёки уч тармоққа ажралиб кетган. Барглари уч-тўрт карра учга бўлинган. Учидаги бўлаклари наштарсимон-чўзиқ ёки узунчоқ, узунлиги 1,5–6 см, кенглиги 6–15 мм, четлари бир текис, бус-бутун. Учидаги соябончалари 5–11 шуълали бўлиб, диаметри 6–8 см. Косачаси калта тишчалардан иборат. Баргчалари майда, чўзиқроқ, сариқ тусда. Мевалари кўкимтир, пастки тарафи кичрайиб кетган, чўзиқроқ шаклда, узунлиги 6–7 мм. Июль ойида гуллаб, августда мева беради.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Oлoй тизмаси (Шоҳимардон). Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларида тошлоқларда, гипсли туб жинсларда ва бошқа тоғ жинсларида ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Тоғ этакларидаги ерларнинг тинимсиз ўзлаштирилиши ҳамда чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.