Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФЕДЧЕНКО КОВРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Мутлақ туксиз кўп йиллик поликарп ўт ўсимлик. Пояси якка ёки бир нечта бутоқчадан иборат ингичка, бинафшаранг, юқори қисми кўпинча қалқонсимон шохланган. Шохлари кетма-кет, юқоридагилари супротив. Баргларининг ранги оч кўк, юмшоқ, туксиз, беш карра бўлинган (кесилган), учидаги паллачалари торайиб кетган, 10–20 мм узунликда. Соябони 4–8 шуълали. Соябончасининг шуъласи 8–10 та. Косачаси калта, тишчали. Гултожи сариқ, овалсимон, 1,4 мм узунликда. Меваси узунчоқовалсимон, туксиз, 6 мм узунликда, эни 3,5 мм. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари: Ҳисор тизмаси (Қизилдарёнинг юқори қисми), Туркистон ва Молгузар тизмалари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон.

Ўсиш шароити

Тоғлардаги арчазор ҳудуднинг шимолий ёнбағирликларидаги майда тупроқли-шағалли жойларда ўсади.

Сони

Саноқли даражада учрайди, 10 х 10 м2 майдонга 2–3 та ўсимлик тўғри келади.

Кўпайиши

Уруғи орқали кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор ва Зомин давлат қўриқхоналарида муҳофаза қилинади.