Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПРАТОВ КОВРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий ПомирОлойдаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик поликарп ўсимлик, бўйи 30–60 см. Пояси туксиз. Баргларининг аксарият қисми илдиз бўғизида жойлашган, уч карра бўлинган, оқ тукли, ён томонидаги паллачалари тухумсимон – чўзиқ, 3–5 бўлакли. Соябони 4–8 шуълали, узунлиги 2–3 см. Соябонининг шуъласи 8–10 та. Ўрама баргли ва ўрама баргчасиз. Косачасининг тишлари тўмтоқроқ. Гултожи оқиш, овалсимон. Стилоподи ясси. Тугунча ва меваси туксиз. Июнда гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмасининг жанубиғарбий тармоқларида тарқалган (Вуари қишлоғи атрофида).

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 2400 м баландликдаги гипсли ёнбағирларда ўсади.

Сони

60 туп ўсимликдан иборат 2 та популяцияси аниқланган.

Кўпайиши

Уруғи орқали кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиий ўсиб турган жойларининг бузилиши ва кўплаб мол боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.