Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚИЗИЛҚУМ КОВРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Қизилқумдаги қолдиқ тоғларда ўсадиган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см га етадиган поликарп ўт. Пояси ўрта қисмидан рўваксимон шохланади, кейинчалик қизил тусга киради. Шохлари кетма-кет жойлашган. Илдиз бўғизидаги барглари қисқа ва йўғон бандли, кенг новли. Япроғи кенг ромбсимон, учтадан бўлакка ажралган, бўлаклари, ўз навбатида, уч карра пат шаклида бўлинган, учидаги паллачалари тухумсимон, 5–10 мм узунликда. Поядаги баргларининг япроқлари жуда қисқа. Соябонлари ўрама баргчаларсиз, 7–10 гулли. Косача барглари тишсиз, тожбарглари сариқ рангда. Меваси чўзиқ-думалоқ шаклда. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Бухоро, Навоий вилоятлари: Қизилқумдаги қолдиқ тоғларда (Томдитоғ, Белтоғ, Сангрунтоғ, Бўкантоғ, Қулжуқтоғлар) ва ола тусли тупроқларда тарқалган.

Ўсиш шароити

Тошли-шағалли ёнбағирларда, ола тусли тупроқларда ва юзага чиқиб қолган туб жинсларда тарқалган.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг ҳаддан ташқари кўп боқилиши сабабли сони камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Қизилқум чўл станциясининг тажриба майдонида синаб кўрилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.