Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУГАНАКЛИ КОВРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистоннинг жануби-ғарбида ўсадиган камёб тур.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик монокарп ўсимлик. Илдизи қисқа, бир нечта бутоқларга бўлинган, ён томирлари тугунакли. Поясининг бўйи 50–60 см, оч яшил рангда, бўғим оралиқлари пуфаксимон шишган, ўрта қисмидан шохланган. Поянинг пастки қисмидаги шохлари кетма-кет, юқоридагилари эса ҳалқа шаклида ўрнашган. Илдиз бўғизидаги барглари ромб шаклида, банди қисқа, уч карра патсимон бўлинган, тишчали, 1,5–2 см узунликда. Соябони ҳар хил: ўртасидагилари деярли бандсиз, 7–13 шуълали, диаметри 8 см атрофида, ён томондагилари 2–3 тадан бирлашган. Соябончалари 10–15 гулли. Тожбарги сариқ рангли, чўзиқ-думалоқ шаклда. Мевалари чўзиқроқ-думалоқ, оқиш-сариқ рангли. Май ойида гуллаб, июнда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий тармоқларида (Кўҳитанг, Чўлбайир) тарқалган.

Ўсиш шароити

Бойсунтоғларнинг ўрта қисмидаги тошли ва тошли-шағалли ерларда, арчазорларда тарқалган.

Сони

Кўпинча якка-якка ҳолда, баъзан тўп-тўп бўлиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Уруғи етилмаган пайтда ўсимликни чорва молларининг барча турлари яхши истеъмол қилади. Шунингдек, ем-хашак сифатида ўриб олинади.

Маданийлаштириш

Экиб ўстирилмайди.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.