Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СУМБУЛ КОВРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 150 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Поялари 2–5 та, ингичка, юқори қисми сершох. Барглари қаттиқ бўлиб, илдиз бўғизида ўрнашган. Япроғи уч карра патсимон бўлинган, узунлиги 2–3 см, кенглиги 1–1,5 см, учидаги бўлаклари тухумсимон нишли. Узунлиги 2–3 см, кенглиги 1–1,5 см. Гуллари сариқ рангда. Косача барглари тишчали. Меваси майда, узунлиги 7 мм, эни 4 мм. Июнь ойида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Нурота, Туркистон, Зарафшон ва Ҳисор тизмаларида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги тошли ёнбағирларда, бутазорларда ўсади.

Сони

Ниҳоятда камёб, тўп-тўп бўлиб учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маҳаллий аҳоли томонидан муттасил ва нооқилона тарзда атир-упа саноати учун ҳамда доривор хом ашё сифатида йиғиб олиниши ва уруғининг турли ҳашаротлар томонидан зарарланиши унинг камайишига сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

Ўзбекистон Миллий университетининг Ботаника боғида бундан бир неча йиллар олдин ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Нурота, Зомин, Китоб, Ҳисор давлат қўриқхоналарида, Зомин миллий табиат боғида муҳофаза этилади.