Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЯНЬ-ШАНЬ КАМЕЛИНИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шань ҳудудига мансуб жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–50 см, кўп тугунакли, кўп йиллик поликарп ўсимлик. Илдиз бўғизидаги барглари узун бандли, япроғи уч карра бўлинган, бўлаклари чўзиқроқ-думалоқ, нишлари бор. Поядаги барглари бандли, юқоридагилари қисқариб новга айланган. Соябонидаги 5 та ўрама баргчали камонлари 5–10 та, узунлиги 10 см. Косачаси пардасимон тишли. Гултожи оқ. Меваси юмалоқроқ, узунлиги 4 мм, эни 5 мм. Май ойида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Ғарбий ТяньШанда – Оҳангарон дарёси ҳавзасида иккита ўсиш жойи маълум: Дукентсой ва Қорабоғсой.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан баландлиги 1200–1600 м бўлган жойлардагикўчиб тушган тошлар уюми орасида ўсади.

Сони

Дукентсойдаги популяцияси ўрганилган. 80 га майдонда 600 дан ортиқ ҳар хил ёшдаги туплари маълум.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Махсус шароитга мослашган, атрофмуҳитнинг ўзгарувчан шароитларига чидамсиз (стенобионт) ва реликт тур.

Маданийлаштириш

2009 йили ЎзР ФА Ботаника боғига экилган.

Муҳофаза чоралари

Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган.