Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПОПОВ ЖЎЯКМЕВАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шандаги ареали бўлинган, камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40–50 см, ўқ илдизли кўп йиллик монокарп ўсимлик. Илдизининг йўғонлиги 1 см га етади. Илдиз бўғизи эски қуриган баргларининг бандлари билан қопланган. Ёпирма барглари патсимон, бўлинган, барг банди ингичка қанотчали, тўқ яшил рангли. Пояси бақувват, жўякли, асосидан бошлаб шохланган. Соябони кўп, 10–18 та шуълали камончаси бор, эни 5–7 см. Тожбарглари сарғиш. Меваси чўзиқ, ён томонидан қисилган. Август ойида гуллаб, меваси сентябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Ғарбий ТяньШанда – Угом, Писком ҳамда Чотқол (ғарбий қисми) тизмаларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқари Қирғизистонда учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан баландлиги 1600–2000 м бўлган тоғларнинг шимолий ва шимоли-шарқий ёнбағирларидаги оҳактошли қояларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб ўсади. 7 та популяцияси аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимлик фақатгина бир марта гуллаб, мева бериши (монокарп) ва уруғининг яхши унмаслиги ҳамда алоҳида шароит (оҳактошлар)га мослашганлиги туфайли сони жуда кам.

Маданийлаштириш

Қисқа вақт давомида ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Биологик хусусиятларини ўрганиш лозим.