Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ДЕНОВ ЖУФТУРУҒИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги йўқолиш арафасида турган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1 м га етадиган поликарп ўсимлик. Пояси тўғри, туксиз, юмалоқ, тўлиқ. Поядаги барглари бандли, асосидан 3 см гача кенгайиб кетган пояни ўраб турувчи қулоқсимон қинга эга, бандларнинг узунлиги 20 см гача, мураккаб барглар уч карра патсимон бўлинган. Ўсимликнинг марказий соябончаси каттароқ, 10 та худди шундай кичик соябончаларни жамлаган, ён тарафдаги соябонлар 5–7 та. Уруғлаган вақтида шуълаларининг узунлиги 9–12 см га етади, деярли туксиз. Ўрама барглари марказий соябонда 3 та (1 таси майда – узунлиги 2,5 см, эни 0,5 см; 2 таси йирик – узунлиги 9 см, эни 0,6–1 см), ён тарафдаги соябонларда 2 та (узунлиги 5,5 см, эни 0,3–0,4 см). Меваси икки бўлакли, юмалоқ. Апрель–майда гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасидаги Сангардак дарёси водийси (Нилу қишлоғидан Хондиза дарёсининг қуйи оқимигача) ва Тўпаланг дарёсининг ўрта оқимида тарқалган .

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги қояларда ўсади.

Сони

2014 йилда Сангардакда 180 тупи топилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу тур ўсадиган ерларда кўплаб чорва моллари боқилади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Бу турнинг биологик хусусиятларини ўрганиб чиқиш лозим.