Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАЙДА МЕВАЛИ ДОРЕМА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шань ва Шимолий Помир-Олойда ўсувчи ўта камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1-2 м гача етадиган кўп йиллик ўт. Барглари кулранг тусда бўлиб, қиррали бутун ҳамда ярмигача кесилган кичик бўлакчаларга тўрт карра патсимон шаклда бўлинган. Баргининг ҳар икки томони калта-калта тукчалар билан қопланган. Соябончалари қисқа шохчаларда биттадан ёки иккитадан бўлиб, кетмакет ўрнашган. Соябончаларидаги гуллари 10 тадан. Меваси майда-майда, узунлиги 6–7 мм. Май ойида гуллаб, июнда мева беради.

Тарқалиши

Наманган ва Фарғона вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шанда – Чотқол тизмасида (Қўқонбий ва Тергачи қишлоқлари оралиғи); Олой тизмаси (Шоҳимардон)да тарқалган. Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларидаги соз тупроқли ва шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кичик-кичик майдонларда якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимликнинг камайишига ерларнинг қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ўзлаштирилиши ва чорва молларининг боқилиши сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1961 йилдан бошлаб муваффақиятли равишда ўстириб келинмоқда.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.