Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БИНАФША ГУЛЛИ АРҒУВОН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тизмаларида ўсадиган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 3–4 м келадиган, кенг шох-шаббали дарахт. Бир йиллик новдаларининг пўстлоғи қўнғир-қизил рангли. Барглари юмалоқ, буйраксимон, туб қисми кенг ўйилган, устки томони яшил, пастки томони кўкимтир рангда. Гуллари калта-калта шокилаларга тўпланган. Тожбарги қирмизи-бинафша рангли. Дуккагининг узунлиги 6–8 см, эни 1 см. Май ойида гуллаб, июнда мева беради. Манзарали дарахт.

Тарқалиши

Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шань – Угом, Қурама тизмалари; Помир-Олой – Ҳисор ва Боботоғда ўсади. Тожикистон ва Афғонистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки қисмларидаги тошли, тошли-шағалли ва майда заррали тупроқларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди. Баъзан кичик арғувонзорлар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Қурилиш материаллари ва ўтин учун кесиб олиниши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Ишлаб чиқилмаган.