Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВИКТОР ГУЛСАФСАРИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойга хос камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Дағал ва кулранг пўстлоқли тугунак пиёзининг эни 2–2,5 см. Поясининг баландлиги 10–15 см. Барглари ўроқсимон, эни 3–4 см, силлиқ, гирди (атрофи) оқ ҳошияли, учи ўткир. Гуллари 1–2 та, сариқ тусли. Ташқи гулқўрғон япроқлари 4–5 см, ички гулқўрғон япроқлари эса 12–16 мм узунликда, илгаксимон. Февраль–март ойларида гуллаб, меваси апрелда пишади.

Тарқалиши

Cурхондарё вилояти: Кўҳитангда (Келиф-Шеробод тизмаси, Оқтош қишлоғи) тарқалган.

Ўсиш шароити

Бўз тупроқларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиий ўсиб турган жойларининг қисқариши ва чорва боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.