Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СВЕТЛАНА ГУЛСАФСАРИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Кулранг қопламали тугунак пиёзининг эни 2–2,5 см. Поясининг баландлиги 10–15 см. Барглари ўроқсимон, эни 3–4 см, силлиқ, четлари (атрофи) оқ ҳошияли, учи ўткир. Гуллари 1–2 та, сариқ тусли. Ташқи гулқўрғон бўлаклари 12–16 см узунликда, ромб шаклида, учи ўткирроқ. Апрель ойида гуллаб, май ойида мева тугади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмасининг ғарбий қисми – Қашқадарё ҳавзаси (Қизилча, Қўрғонтош, Торқопчиғай қишлоқлари атрофи)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Қизил қумтошли тупроқларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиий ўсиб турган жойларининг қисқариши ва чорва боқилиши туфайли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФАнинг Тошкентдаги ботаника боғида ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.