Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ИППОЛИТ ГУЛСАФСАРИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Қизилқум қолдиқ тоғларининг эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Тугунак пиёзи 1,5 см йўғонликда. Поясининг баландлиги 10 см. Барглари ўроқсимон, эни 1–1,5 см, силлиқ, четлари оқ ҳошияли, ўткир учли. Гуллари биттадан, оч бинафшаранг тусда. Ташқи гулбарглари 2 см узунликда, ичкилари 15 мм узунликда, ромб шаклида, учи қиррали. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси апрель–майда пишади.

Тарқалиши

Навоий вилояти: Кўкчатоғ.

Ўсиш шароити

Сув ҳавзаларини иккига ажратувчи қоятошли жойларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан ва тугунак пиёзларидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза этилмайди.