Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОРХИДЕЯНАМО ГУЛСАФСАР

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Тянь-Шаннинг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Илдизи урчуқсимон шаклда бироз йўғонлашиб кетган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи 1,5–2,5 см қалинликда. Пояси 15–25 см узунликда, бир-биридан муайян оралиқда жойлашган барглари оч яшил тусда, ўроқсимон, чети оқ ҳошияли, бироз дағалроқ. Гуллари (1) 3–5 та, оч сариқ тусда, гуллаш даври ниҳоясида бинафшаранг тус олади. Ташқи гулбаргчалари 3,5–4,5 см, оч-сариқ. Ички гулбаргчалари 1–1,5 см, япроқлари учли. Апрель ойида гуллаб мева беради.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Қурама (Оҳангарон дарёси ҳавзаси), Чотқол (Одамтош, Сўқоқ, Чотқол биосфера қўриқхонаси, Чимён), Қоржонтов (Оқтош), Писком (Ойгайинг, Майдонтол ҳавзасида учрайди) тизмаларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон (Сариоғоч, Жилға, Дарбоза, Сирдарё Қоратоғи) ва Тожикистонда (Мўғултоғ) тарқалган.

Ўсиш шароити

Адир ва тоғ минтақаларининг тошли-шағалли ёнбағирликларида ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғи ва бошқа мамлакатларнинг ботаника боғларида ўстириб келинмоқда.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.