Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АНТИҚА ГУЛСАФСАР

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Зарафшон тизмасида ўсувчи жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25–40 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Илдизи йўғон, урчуқсимон, пиёзи яхши ривожланган. Пояси йўғон, барглари бир-биридан муайян оралиқда жойлашган, ўроқсимон, оч яшил рангли, ялтироқ, пастки қисмидаги баргларининг эни 3,5–5 см. Гуллари 3–7 та. Гулқўрғон найининг узунлиги 4,5–5 см, яшил-бинафша рангли, ички гулқўрғони баргчалари оч бинафша рангли, узунлиги 22–27 мм. Чангдонлари оқиш. Уруғи йирик, ғадир-будур, ялтироқ. Апрель–май ойлари гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари: Зарафшон тизмасининг ғарбий қисми ва Омонқўтон довонида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки қисмидаги майда тупроқли ерларда ва қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Кичик-кичик туплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари ва пиёзларининг йиғиб олиниши сабабли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилмоқда. Маданий шароитда гуллаб, уруғ бермоқда.

Муҳофаза чоралари

Ўсимлик ўсадиган айрим ҳудудлар Китоб давлат қўриқхонаси томонидан муҳофазага олинган. Омонқўтон довони ҳудудида ўсимлик муҳофазасини ташкил қилиш ва популяция мониторингини юритиш лозим.