Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВИНКЛЕР ГУЛСАФСАРИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанга хос жуда камёб, ареали бўлинган тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20 см гача етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзининг қобиғи қора, қоғозсимон. Илдизолди барглари 4 та, чизиқли, эни 1–2 мм, ўроқсимон эгилган. Гули якка, гулқўрғони баргларининг узунлиги 4 см атрофида, бинафша рангли. Апрель–май ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Чотқол ва Қурама тизмалари – Ангрен дарёсининг юқори оқимида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг юқори қисмидаги майсазорларда ўсади.

Сони

15 та жойда ўсиши аниқланган. Умумий сони ҳақида маълумотлар йўқ.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу турнинг камёблиги сабаби, унинг муайян тупроқ ва иқлим шароитига мослашганлигида бўлса керак.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Ареали ва сонини аниқлаш лозим.