Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ИТАЛИЯ ГЛАДИОЛУСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Помир-Олойга хос камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 80 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Барглари қиличсимон, узунлиги 18–20 см, ўткир учли, кам томирли. Тўпгули бошоқсимон, 6–8 гулли (баъзан 10 тагача). Гулолди барглари наштарсимон, гуллари тик, гулқўрғони пушти рангли. Меваси юмалоқтухумсимон кўсак шаклида, узунлиги 1 см гача. Тугунак пиёзчаси тухумсимон, қўнғир рангли қобиқ билан ўралган. Июнь ойида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти: Ҳисор, Бойсунтоғ ва Кўҳитанг тизмаларида тарқалган. Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонда, шунингдек, Ўрта Ер денгизи мамлакатларида ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Булоқлар атрофида, соз ва юмшоқ тупроқли ёнбағирларда ва тоғ дарёлари бўйларидаги яйловлар ҳамда бутазорларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари гулдасталар учун териб олиниши ва ёш ниҳолларининг оёқости қилиниши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Сурхон ва Китоб давлат қўриқхоналарида муҳофаза этилади.