Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОШМАЛДОҚСИМОН НОНЕЯ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ўзбекистон учун камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бир йиллик ўтсимон ўсимлик, ҳурпайган қалин безчали ва узун, дағал, сийрак тукли, баландлиги 30 см. Поялари бир нечта, асосидан шохланган. Барглари бутун ёки билинар-билинмас тишчали, қиррали-нишли, кенг ва тор қиррали, учи ўткир, узунлиги 2,5–4,5 см, эни 5–10 мм. Мева тугувчи гажаги 10–14 см узунликда, зич жойлашган, ғовакроқ. Мевабанди 1–2 мм узунликда. Косачаси гуллаганда қўнғироқсимон шаклга киради, узунлиги 7–8 мм, гултожи найчасидан деярли 2 баробар узун ва қиррадор ўткир тишчалари бор. Гултожи сарғиш, узунлиги 7–8 мм, найчасининг узунлиги 4 мм. Мева-ёнғоқчаси 3–4 мм узунликда, текис жойлашган, тукли, ён томонлари тиришган. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси апрель–май ойларида етилади.

Тарқалиши

Мирзачўл ва Ҳисор тизмаси (Жоилма)да тарқалган (Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари).

Ўсиш шароити

Соз тупроқли чўлларда ва адирларда ўсганлиги аниқланган.

Сони

Узоқ давом этган қидирув ишлари натижасиз тугаган. Бу тур бутунлай йўқолган бўлса керак.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайган бўлиши мумкин.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ерларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши, хўжалик фаолияти оқибатида сони кескин қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.