Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЙИРИК ИЛДИЗЛИ МЕҲРИГИЁҲ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Илдизи кўп бошчали. Серпоя, баландлиги 30–50 см. Дағал туклари оқиш. Барглари қиррали, узунлиги 2–4 см, эни 5–10 мм, учи ўткирроқ, барқутсимон. Тўпгули чўзиқроқ гажакли. Косачаси оқиш дағал тукли, узунлиги 7–10 мм. Гултожи сариқ, узунлиги 10–12 мм, кейинроқ қизил, қора-кўкиш тусга киради. Ёнғоқчаси қорамтир-кулранг, товланувчи, тумшуқчали.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий тармоқларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Қизғиш қумлоқларда, қумтошларда ўсади.

Сони

Шўроб қишлоғи атрофида 2000 тупи борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимлик ўсиб турган ерларнинг ўзлаштирилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Ўсимликни ўстириш бўйича олиб борилган ишлар натижасиз тугаган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.