Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БУХОРО ҒИЧМОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойга хос, сони қисқариб бораётган, эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–50 см, бир йиллик ўсимлик. Пояси тик, қалин оқ тукли. Барглари бандсиз ёки қисқа бандли, юмалоқ-тухумсимон, узунлиги ва эни 3–5 см атрофида, оқ момиқ тукли, асоси юмалоқ ёки юраксимон. Гажак тўпгули бир томонга қайрилган, гуллари жуфт ёки 3–4 тадан иборат, икки уяли, 2–6 см узунликда, мевалаганда яна ҳам узаяди, оқ қалин туклар билан қопланган. Гулкосачаси қалин тукли, узунлиги 3 мм атрофида, косача бўлаклари тўмтоқ. Гули сариқ. Устунчаси қисқа ва туксиз. Тумшуқчаси конус-бигизсимон, устунчадан 2–3 марта узун. Ёнғоқчаси силлиқ, туксиз, чўзиқ, 1–5 мм узунликда. Май– июнда гуллаб, июль–августда мевалайди.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор тоғларининг жануби-ғарбий қисмида тарқалган.

Ўсиш шароити

Туб жинсли, ола тусли ҳамда гипсли тупроқларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Асосан туб жинсли ва ола тусли тупроқ қатламларидагина ўсиши бу ўсимлик турининг тарқалишини чеклайди.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза йўллари ишлаб чиқилмаган.