Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОЛЬГА ИНКАРВИЛЛЕЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олойдаги жуда камёб, йўқолиб кетиш арафасидаги қадимги тур.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, бўйи 1,5 м га етади. Пояси унча кўп эмас, тик ўсади. Барглари оддий, узунлиги 6–10 см, патсимон қирқилган. Гуллари ўсимликнинг учидаги рўваксимон тўпгулларда ўрнашган. Косачаси туксиз, узунлиги 3–4 см, кенг учбурчак тишчали. Гултожи воронкасимон, йирик, беш бўлмали, пушти-тўқ қизил рангли, баъзан оқ, узунлиги 4 см, ташқи томони туксиз, ички томони сийрак тукли. Чангчиларининг иплари туксиз, чангдони икки қанотчали, сийрак тукли. Уруғдони узун, туксиз устунчали. Меваси кўп уруғли, чўзиқроқ, пўсти қалин, узунлиги 5–10 см, эни 1 см келадиган сал қайрилган ёйсимон кўсакча. Уруғи 1 см гача узунликда, ярим пардасимон, оқ қанотчали. Июнь–август ойларида гуллаб, август–сентябрда мева тугади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Помир-Олой (Олой тизмаси)нинг Сўх ва Шоҳимардон дарёлари ҳавзасида тарқалган. Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам тарқалган.

Ўсиш шароити

Адир ва тоғларда 1500–2500 м баландликдаги майда чағир тошли, тошли ёнбағирларда шағалли дарё ўзанларида ўсади.

Сони

Кичик гуруҳлар ҳосил қилиб ўсади. Популяцияларининг умумий сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Антропоген омиллар таъсирида ва чорва моллари боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1961 йилдан буён муваффақиятли ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.