Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЙИРИК ҲАЛҚАГУЛЛИ ТАНГАБАРГ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шаннинг ўта камёб эндемик тури.

Қисқача тавсифи

Бўйи 60 см, поясининг юқори қисми тарвақайлаб шохланган кўп йиллик ўт. Поядаги барглари бандсиз, 4–9 мм узунликда, четлари ва уч қисми сийрак киприксимон тукли. Тўпгули ғовак-рўваксимон, гулли шохчалари қисқа, юқори қисмидаги зич гажак гули сертук, гулбанди 5–7 мм узунликда. Косачаси чалкаш тукли, қиррали пирпираклари тожнайчасидан калта. Гули сарғиш-ҳаворанг, 13–16 мм узунликда, найчаси сарғиш 7–10 мм узунликда, тож бўлаклари тўғри, чўзиқ чизиқли. Устунчаси узун, сершох. Ёнғоқчаси тухумсимон, гардиши силлиқ, туксиз. Ён қирралари майда тишли, учида лангарсимон тиканчалари бор. Май–июнь ойларида гуллайди ва мевалайди.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол тизмасида Сўқоқ дарёси водийсида (Мисконсой); Қурама тизмасида Тўқмоқ довони, Абжаз сойининг юқори қисмида; Угом тизмасида, Майдонтол дарёси ҳавзасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги қоятош ёриқларида ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг муттасил боқилиши ўсимликнинг кўпайишига салбий таъсир этган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсимлик ўсаётган жойлар Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудида қўриқланади.