Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОҚТОҒ МОВИЙГУЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Қизилқумдаги қолдиқ тоғларда ўсадиган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30 см, тик ўсувчи, поясининг юқори қисми рўваксимон шохланган икки йиллик ўт. Илдизолди барглари кенг кураксимон, уруғлаш вақтида қуриб қолади. Поядаги барглари кенг чизиқли, пояси каби кулранг дағал туклар билан қопланган. Мевалаётган гажак тўпгули зич рўваксимон, 3–5 см узунликда, мева банди ва косачаси кулранг. Гули ҳаворанг, қайрилма қисми ясси. Ёнғоқчаси чўзиқ, 2,5–3 мм узунликда, усти майда тиканли бўртмалар билан қопланган. Устунчаси деярли кўринмайди. Гинофори (уруғдони) очиқ ҳолда кўриниб туради. Апрель ва май ойларида гуллаб мева беради.

Тарқалиши

Навоий вилояти: Жанубиғарбий Қизилқумдаги Оқтоғ ва Бўкантоғ қолдиқ тоғларида учрайди.

Ўсиш шароити

Тошли-шағалли ёнбағирлардаги қоятошлар орасида ва ола тусли асосий тупроқларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг муттасил боқилиши ўсимлик сонининг кўпайишига салбий таъсир кўрсатади.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.