Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

НУРОТА МОВИЙГУЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тоғида учрайдиган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–40 см, бир йиллик ўт. Илдизолди барглари кўп ва қалин, кенг наштарсимон, узунлиги 3–6 см, эни 3–5 мм, чизиқли поясининг узунлиги 1,5 см, кулранг тукли. Мевалаётган гажак тўпгули 10–15 см узунликда, рўваксимон зич жойлашган. Мева банди тўғри ёки бироз орқага қайрилган, 2–3 мм узунликда. Мевалардаги тўмтоқ косача бўлаклари мева асосига ёпишган. Гултожи ҳаворанг. Ёнғоқчаси тез тўкилувчан, чўзиқроқ, гардишида майда тиканли бўртмачалари бор. Устунчаси пишиб етилган ёнғоқчалар орасида бутунлай кўринмайди. Июнь–июль ойларида гуллайди ва мевалайди.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмида тошли-шағалли ёнбағирларда ва қояларда ўсади.

Сони

Жуда кам миқдордаги тўплари бирбиридан узоқ бўлган кичик майдонларни эгаллайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг муттасил боқилиши ўсимлик кўпайишига салбий таъсир кўрсатади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота давлат қўриқхонасида ўсади.