Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАЙДА МОВИЙГУЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистоннинг шимолида тарқалган, ареали қисқариб бораётган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–15 см, пояси оддий ёки бироз шохланган бир йиллик ўт. Барглари учли наштарсимон ёки чўзиқроқ нишли, дағал туклар билан қопланган, асосан, поясининг пастки қисмида жойлашган. Тўпгули сийрак мевали, 2–3 см узунликда, мева банди узунроқ (пасткилари 1,5 см гача боради), асосан, пастга қайрилган. Косачаси 1–2 мм узунликда. Тожбарги кўк, 2–3 мм узунликда, эгилган қисми нозик қўнғироқсимон. Меваси пирамида шаклидаги 2,5–3 мм ли ёнғоқчалардан иборат. Ёнғоқчаларидан 1 мм кўтарилиб турувчи устунчалари бор. Апрелда гуллаб, май ойида мевалайди.

Тарқалиши

Қорақалпоғистондаги Султон Увайс тоғида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларида, қумлоқ тупроқларда ўсади.

Сони

Жуда камёб, кичик-кичик тўплари ондасонда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг муттасил боқилиши ўсимлик кўпайишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.