Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУРКИСТОН ДИПКАДИЙСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Жанубий Ўзбекистонга хос жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–20 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи кулранг, юпқа қобиқли. Илдизолди барглари (2–3 та) чизиқли, новсимон, серэт. Пояси камгулли. Гулбарглари этли, ўроқсимон эгилган, ташқи томони хира кўкимтир, оқ ҳошияли, ички томони оқиш рангли. Меваси кўсакчага ўхшайди. Уруғи ингичка. Апрелда гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Шеробод водийсидаги Ховдак қолдиқ тоғида учрайди.

Ўсиш шароити

Мустаҳкам қум уюмларида ва уларнинг оралиқларидаги текисликларда ўсади.

Сони

1975 йили ўсимликдан икки нусха йиғилиб, гербарий қилинган. Сўнгги 30 йил мобайнида ўсимликнинг бирорта тупи ҳам топилмаган. Тур йўқолиб кетган бўлиши мумкин.

Кўпайиши

Аниқланмаган. Эҳтимол, уруғидан кўпайса керак.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ховдак тоғида, айниқса, баҳор мавсумида чорва моллари кўплаб боқилиши натижасида йўқолиб кетган.

Маданийлаштириш

1938 йил САГУ (ҳозирги ЎзМУ) Ботаника боғида ўсимлик пиёзидан экиб ўстирилган. Кейинчалик эса у қуриб қолган, 1975 йили бу турнинг 2 дона пиёзи кавлаб олиниб, ЎзР ФА Ботаника боғида экилганида ҳам қуриб қолган.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.