Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ГНЕЗДИЛЛО ЧАЛОВИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Кўҳитанг тизмасининг камёб, петрофит ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Поялари тукланган, кўп йиллик ўт, бўйи 50–60 см. Барглари туксиз. Тилчаси 1–2 мм, киприкчали. Гултўпи 11–17 см узунликда. Бошоқлари деярли бир хил, 3–4 см узунликда. Пастки гул қобиғи 11–13 мм. Бошоғи 12–13 см узунликда, икки бўғимли, туклари 0,2–0,3 мм. Май–июнь ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмаси. Ўзбекистондан ташқари Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта камаридаги тошли-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Тарқалиш доираси тор бўлган стенобионт ўсимлик.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.