Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОРАТОҒ ЧАЛОВИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тоғи ва Шимоли-ғарбий Тянь-Шаннинг ареали қисқариб бораётган камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–30 см га етадиган зич пояли, чим ҳосил қилиб ўсувчи кўп йиллик ўт. Барглари ингичка, чизиқли, четлари ичкарисига букилган, дағал тукли, юқори қисми бироз кенгайган, тўпгули ингичка, кам бошоқчали бўлиб, гирдини ўраб туради. Бошоғининг узунлиги 8–9 см, бир марта бўғим-бўғим бўлиб букилган, пастки қисми туксиз, бўғимидан юқориси патсимон тукли, туклари 5–7 мм узунликда. Июнь–июль ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Навоий вилояти: Нурота тизмасининг ғарбий қисми, Қоратоғ ва Оқтоғ тизмаларида ўсади. Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларидаги тошли, соз тупроқли ва оҳактошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кам тарқалган, кичик-кичик туплар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Саноат корхоналари ва бошқа иншоотлар қурилиши ҳамда чорва молларининг боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.