Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОҚТОҒ ЧАЛОВИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Марказий Қизилқумдаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25–30 см га етадиган, чим ҳосил қилувчи, кўп йиллик ўт. Барглари ингичка, юқоридагилари бироз кенгайиб, тўпгулларини ўраб олган. Тўпгулининг узунлиги 6–10 см, ингичка, кам бошоқли. Бошоғининг ўзаги деярли 13,5 см узунликда, бўғим-бўғим бўлиб қайрилган, бутун юзаси майда патсимон туклар билан қопланган, туклари 4–5 мм узунликда. Апрель–июнь ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Марказий Қизилқумдаги пастқам қолдиқ тоғларда тарқалган (Қорақалпоғистон, Навоий ва Бухоро вилоятлари).

Ўсиш шароити

Қуруқ тоғ ёнбағирларида, қояларнинг ёриқларида учрайди.

Сони

Маълумотлар йўқ.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва моллари боқилиши туфайли қисқарган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Табиатда ва маданий шароитда бу турнинг биологиясини ўрганиш лозим. Уни назорат остига олиш учун Оқтоғ ва Томдитоғда буюртмахоналар ташкил қилиш тавсия этилади.