Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОСИЛУВЧАН (ЭГИЛУВЧАН) ҚУЛОНҚУЙРУҚ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қизилқумда тарқалган камёб ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Шохлари ингичка туклар билан қопланган, баландлиги 5–6 м гача етадиган сершох бута. Барглари яхши ривожланмаган, майда, ўткир тиғсимон-чизиқчали тангачалар шаклида. Гуллари тўқ бинафшаранг, бир-биридан муайян оралиқда жойлашган. Дуккаги икки томондан қисилган, тухумсимон, тумшуқчаси қисман ўроқсимон қайрилган, калта тик тукчалар билан қопланган. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Бухоро, Навоий вилоятлари: Қизилқум – Калла, Янгиқазган ва Оқтошли қудуқлари атрофларида тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Қум барханларида ўсади.

Сони

Жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг йил давомида муттасил боқилиши ва қулонқуйруқдан ўтин сифатида фойдаланилиши ўсимликка салбий таъсир кўрсатади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Чорва молларининг боқилишини тартибга солиш ва ўсимликдан ўтин сифатида фойдаланишни тақиқлаш лозим.