Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОЧАНЦЕВ ЭВЕРСМАННИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойнинг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Шохлари тукли, 60–70 см ли тиканак бута. Барглари 4–7 жуфт, баргчалари тухумсимон, учи кемтик, тукчалари зич жойлашган. Гулбандлари 7–10 см узунликда. Гултожи сиёҳранг, 15–17 мм. Дуккаги 3–5 см, туксиз. Май– июнь ойларида гуллаб, июлда мевалайди.

Тарқалиши

Қашқадарё вилоятидаги Элликбош тоғ тизмаси (Қўрғонтош қишлоғи атрофи)да учрайди.

Ўсиш шароити

Қизил қумли тупроқларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг боқилиши ва ола тусли майдонларнинг қисқариши.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза этилмайди.