Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЁВВОЙИ АНОР

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистонда табиий ҳолда жуда кам сақланиб қолган, ареали бўлинган реликт тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 2 м га етадиган бута. Барги чўзиқ, тескари тухумсимон, узунлиги 6–8 см, эни 7–15 мм, чармсимон, қисқа шохларда тўп-тўп, узун шохларда эса қарама-қарши ўрнашган. Гули калта новдаларда жойлашган. Косачаси қайишсимон мустаҳкам, тожбарги оч қизил рангда. Меваси юмалоқ, йирик. Май–августда гуллаб, сентябрь–октябрь ойларида мева беради.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тоғининг жануби-ғарбий қисмида Тўпаланг, Сангардак дарёлари ҳавзаларида тарқалган. Тожикистон, Туркманистон, Кавказорти, Туркия, Шимолий Эрон, Афғонистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмида– денгиз сатҳидан 1000–1600 м баландликдаги салқин ва нам дараларда ўсади.

Сони

Тоғнинг ўрта қисмида– денгиз сатҳидан 1000–1600 м баландликдаги салқин ва нам дараларда ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан ва илдиз бачкисидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Анорзорларнинг бузиб юборилиши ва мевалари пала-партиш йиғиб олиниши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Анор одамлар томонидан 4000 йилдан буён етиштириб келинади.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.