Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЛАНГАРСИМОН ЧЕЗНЕЯ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Помир-Олойнинг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бақувват илдизли, ер бағирлаб ўсувчи пояларининг баландлиги 30 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Барглари 2–3 жуфт юмалоқ баргчалардан ташкил топган. Гулдор поялари баргларидан калта, алоҳида гулли. Гулкосачасининг узунлиги 5 мм, майда тишчали, қўнғироқсимон. Гултожи тўқ сариқ, кейинчалик қизғиш тусга киради, дуккаги 11–12 мм. Май–август ойларида гуллаб, июнь–сентябрь ойларида мевалайди.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг ва Келиф-Шеробод тизмаларида учрайди. Туркманистонда ҳам тарқалган.

Ўсиш шароити

Қизил қумли тупроқларда ўсади.

Сони

Мамлакатимизда 140 тупи қайд қилинган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўп боқилиши ва ола тусли ер майдонларининг қисқариши.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.