Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТИЗМА ТАНГАЎТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 70 см га борадиган кўп йиллик ўт. Пояси ғовак, оч яшил рангли. Баргларининг узунлиги 3–8 см, эни 5 см, чўзиқроқ думалоқ шаклдаги учта баргчадан ташкил топган, учидаги баргчаси йирикроқ. Гули хира бинафша ранг, баъзан эса оқиш тусда товланади. Гулпопугининг узунлиги 15 см, ғовак ва момиқ. Дуккаги 1–2 бўғимли. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари: Ҳисор (Деҳқонобод, Оқравот, Лангар, Тошқўрғон атрофлари, Шўроб ва Дарбанд оралиғидаги Оқсуроттоғ, Оқсув, Мачай дарёлари водийсида, Қизилқишлоқ ва Қизилмачит қишлоғи орасида) ва Кўҳитанг (Тўлгашсой ёқалари, Кампиртепа, Тангидевол довонида) тизмаларида тарқалган, Туркманистон (Кўҳитанг-Хўжаифил) да ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Қуйи ва ўрта тоғларнинг сийрак ўсимликлар билан қопланган тошли-шағалли, ола тусли ва гипсли ёнбағирларида ўсади.

Сони

Маълумотлар йўқ.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди. Табиатда кузатилишича, намлик кўп бўлган йиллари яхши униб чиқади.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўзига хос тупроқда ўсишга мослашган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон ва Ҳисор давлат қўриқхоналарида муҳофаза этилади.