Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОМОНҚЎТОН ТАНГАЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Бу ўсимлик йўқолиб кетган бўлиши мумкин. Зарафшон тизмасидан атиги бир марта терилган.

Қисқача тавсифи

Бўйи 70–85 см га етадиган кўп йиллик ўт. Барги мураккаб, баргчалари 3–5 жуфт, чўзиқроқ думалоқ. Гулпояси ингичка, узунлиги 20–22 см. Гуллари 25–40 тагача, оч пушти рангли, бандсиз. Дуккаги қандай экани номаълум. Май ойида гуллайди.

Тарқалиши

Самарқанд вилояти: Зарафшон тоғининг Тахтақорача довонида учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1500 м баландликкача бўлган довонда ўсган.

Сони

Мазкур тур Тахтақорача довонидан 1913 йили биринчи бор йиғилган ягона нусхаси бўйича тавсиф этилган. Айни вақтда бу нусха Россия Фанлар академиясининг Комаров номидаги Ботаника институти гербарийсида сақланади (Санкт-Петербург). Сўнгги йилларда бу турни топиш учун уюштирилган экспедициялар самарасиз тугади.

Кўпайиши

Маълум эмас.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди