Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ДРОБОВ ТАНГАЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шанда учрайдиган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–60 см, ўқ илдизли кўп бошчали, кўп йиллик ўт. Пояси кўп, баъзан 2–3 та, тўпгули пояларининг учида жойлашган. Ўсимликнинг барча қисми ётиқ, кумушранг туклар билан қопланган. Барги мураккаб, узунлиги 7–10 см, баргчалари 2–3 жуфт. Гулбанди барг қўлтиғидан чиққан, гуллари пуштиранг, эгилган, тўпгули ёйиқ. Дуккаги деярли бандсиз, узунлиги 6–8 мм, томирлари бўртиб чиққан. Июнда гуллаб, меваси июнь– июль ойларида етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Угом (Хумсон қишлоқ атрофи) ва Чотқол тизмалари (Бурчмулла ва Янгиқўрғон қишлоқлари атрофи)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тошли-шағалли ҳамда бўз тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Саноқли даражада учрайди, умумий сони 200 тупдан ошмайди. 2009 йили Бурчмулла қишлоғи атрофида 50 тупдан ошмайдиган кичик популяцияси қайд этилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорвоқ сув омбори қурилиши муносабати билан ўсимлик ареали кескин қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган.