Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БУХОРО ТАНГАЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Жануби-ғарбий Ҳисор тизмасида учрайдиган камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–30 см орасидаги кўп йиллик ўт. Барглари мураккаб, баргчалари 5–8 жуфт, узунлиги 14–18 мм, эни 2–8 мм. Гулпояси баргидан узун. Байроқчаси қайиқчасидан калтароқ. Дуккаги 2–3 бўғимли, 5–8 та кўндаланг кесимли бўртмалари бор. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбида, Қизилмозор, Тошқўрғон қишлоқлари атрофларида ҳамда Яккабоғ дарёсининг юқори оқимида, Хўжагургур-Ота тоғларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Гипсли, оҳак-тошли тупроқларда ҳамда сийрак арчазор, пистазорларда, шунингдек, ёвшан ва бошқа ўтлар орасида ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда, баъзан кичик туплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг ҳаддан зиёд кўп боқилиши туфайли камайиб кетган. Қурғоқчилик йиллари уруғи яхши унмайди.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқҳонасида муҳофаза қилинади.