Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АНГРЕН ТАНГАЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шаннинг Чотқол тизмасида учрайдиган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20 см га етадиган поясиз, қишда ер усти қисмлари қуриб қоладиган кўп йиллик ўт. Барги мураккаб, узунлиги 10–16 см, баргчалари 3–4 жуфт, чўзиқроқ айлана шаклида, ҳар икки томони тукли, устки томони сийрак, пастки томони қалин тукли. Тўпгули баргига тенг, баъзан ундан узунроқ, 16–18 см. Косачаси узун тукли. Дуккаги туксиз, бир-икки, баъзан уч бўғимли. Июнь ойида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Чотқол тизмаси (Оҳангарон дарёси ҳавзаси) ва Фарғона водийси (Оқсув ва Қорасув дарёлари ҳавзалари)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги тошли шимолий ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг ҳаддан ташқари кўп боқилиши туфайли ўсимликнинг уруғ бериши пасайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.