Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЮПҚА ПАРДАЛИ ОКСИТРОПИС

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Кўҳитанг тизмасидаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 4–10 см, қалин бурама туклар билан қопланган, поясиз, кўп йиллик ўт. Баргларининг узунлиги 2–10 см, чўзиқ, банди ҳурпайган оқ туклар билан қопланган. Баргчалари 5–8 жуфт, учли, ҳар икки томони пахмоқ тукли, узунлиги 5–7 мм, эни 3–5 мм. Гулпопуги ғовакроқ, 8–12 гулли, косачасининг узунлиги 5–7 мм. Гултожи кўк ёки ҳаворанг. Дуккаги пуфаксимон шишган, тухумсимон-юмалоқ, юмшоқ, ҳурпайган оқ тукли, узунлиги 13–18 мм, эни 10–15 мм гача етади. Май–июнь ойларида гуллаб, июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмларидаги тошли-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маданийлаштирилмаган.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.