Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФЕДЧЕНКО ОКСИТРОПИСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанда кам тарқалган эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик, қисқа ўқ илдизли, поясиз, юмшоқ чимли, қалин туклар билан қопланган ўсимлик. Баргларининг узунлиги 2–3 см, баргчалари 3–8 жуфт, чўзиқроқ думалоқ шаклда. Гулпояси баргидан узун. Дуккаги пўстлоқли, юмалоқ пуфаксимон, узунлиги 15 мм. Июнь ойида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол ва Қурама тизмаларининг ғарбий қисмларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг қуруқ шағаллитошли ёнбағирларида ва майда тошли ярим мустаҳкамлашган сурилмалардан, дарахт ва бутали юқори камари бўйлаб ўсади.

Сони

Бу турнинг бир-биридан алоҳида жойлашган 6 та популяцияси маълум. Лекин уларнинг сони ва майдони унча катта эмас, яъни, 100 м2 майдонга 1–2 тупи тўғри келади, умумий сони тахминан 4,5–5 минг атрофида.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Рақобатга чидамсиз. Мунтазам равишда чорва моллари боқиладиган ерларда ўсади. Ёввойи ҳайвонлар ҳам истеъмол қилади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ўсади.