Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

НИМРАНГ ПУШТИ ОКСИТРОПИС

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тоғларида тарқалган эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–40 см, поясиз, ёғочсимон кўп йиллик ўт. Баргининг узунлиги 10–15 см, яшил, ётиқ ипаксимон тукли. Асосий банди ва баргчаларининг банди кумушсимон тукли. Гулпопуги момиқ, ғовак, чўзиқроқ, узунлиги 7–15 см, кўп гулли, гуллари сийрак жойлашган. Косачаси қўнғироқсимон, узунлиги 12–14 мм, оқ тукли. Гултожи пушти-бинафша рангли. Дуккаги чўзиқ, узунлиги 10–15 мм, эни 4–5 мм, тумшуқчасининг узунлиги 5-6 мм, қалин оқ туклар билан қопланган, деярли икки уяли. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота ва Оқтоғ тизмаларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки ва ўрта қисмидаги шағалли-тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ва кичик тўплар ҳолида учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг боқилиши натижасида ўсимликнинг сони камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота қўриқхонасида муҳофаза этилади.