Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАЙДОНТОЛ ОКСИТРОПИСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанда ўсувчи камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик, калта, ўқ илдизли, деярли поясиз, сийрак чим ҳосил қилувчи, оқ пахмоқ тукли ўсимлик. Баргининг узунлиги 2,5–7 см, 5–12 жуфт, баргчалари чўзиқроқ. Гулпоясининг узунлиги баргига тенг ёки ундан узунроқ. Гулпопуги бошчасимон, зич жойлашган қизил гуллардан иборат. Дуккаги пуфаксимон, чўзиқ тухумсимон, узунлиги 15 мм, қаттиқ, тумшуқчали, қалин ҳурпайган тукли. Июль ойларида гуллаб, августда мева беради.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Майдонтол дарёсининг ҳавзасида. Ўзбекистондан ташқарида эса Қозоғистон ва Қирғизистонда тарқалган.

Ўсиш шароити

Тошли-шағалли тоғ ёнбағирларида ўсади.

Сони

Саноқли даражада учрайди. Ўзбекистондаги умумий сони 3000 дан ортмайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудидаги ўсиш жойлари муҳофазага олинган.