Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАЙДА ГУЛЛИ ОКСИТРОПИС

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ҳисор тизмасида тарқалган эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–20 см, поясиз кўп йиллик ўт. Баргининг узунлиги 8–10 см; баргчалари 15–25 жуфт, тухумсимон чўзиқ, баъзан кенг ёйилган, ўткир учли, узунлиги 5–12 мм ли нишлар билан, баъзан тўмтоқ, дағал оқ туклар билан қопланган. Гулпопуги калта, зич, тухумсимон ёки юмалоқ, узунлиги 1,5–2 см, эни 1–1,5 см, 10–15 гулли. Косачаси қўнғироқ ёки найсимон қўнғироқ, узунлиги 5 мм, дағал ярим ётиқ тукли. Дуккагининг банди 2 мм атрофида, чўзиқ, узунлиги 10–15 мм, тумшуқчаси 2–3 мм узунликда, сал эгилган, бигизсимон. Август-сентябрь ойларида гуллаб, меваси сентябрда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор тизмасида Қашқадарё, Тўпаланг, Сангардак дарёлари ҳавзаларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта ва юқори қисмларидаги тошли ва майда тупроқли ёнбағирларда, юзаси очилиб қолган қизил тупроқларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.