Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВВЕДЕНСКИЙ ОКСИТРОПИСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ҳисор тизмасида тарқалган эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 5–10 см, ёғочсимон, йўғон ўқ илдизли яримбута. Баргининг узунлиги 1,5–3 см, банди ярим ётиқ, оқ тукли. Баргчалари 5–6 жуфт, тиғсимон-чўзиқ, ҳар иккала томони сийрак, ётиқ оқ туклар билан қопланган, узунлиги 3–5 мм, эни 1–1,5 мм. Гулпопуги 6–8 гулли, ғовак. Гултожи бинафша рангли. Дуккаги чўзиқ ёки думалоқ-чўзиқ, узунлиги 10–12 мм, эни 0,3–0,4 мм, банди 1,5 мм узунликда, майда, ётиқ қора ва оқ тукли. Июнь–август ойларида гуллаб, меваси август–сентябрь ойларида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг жанубий ёнбағрида, Бойсун тоғларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларида майда заррали тупроқлар, шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда кам тарқалган.

Кўпайиши

Табиатда кам тарқалган.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.